ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. 9 сентябрь куни Тошкентдан Ланчжоуга "Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой" мультимодал йўналишида илк контейнер поездини жўнатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, халқаро транспорт-логистика ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича "Gansu International Logistics Group Co. Ltd." компаниясининг Ўзбекистонда янги логистика базаси ўз фаолиятини бошлади.
Янги логистика базасининг ишга туширилиши ва мазкур йўналишда мунтазам контейнер ташувларни йўлга қўйилиши минтақанинг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш, етказиб бериш муддатларини қисқартиш ҳамда "Гансу – Қошғар – Марказий Осиё" йўналиши бўйича барқарор юк ташувларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишини таъминлайди.
Маълумот учун: Мультимодал йўналиш (ёки мультимодал ташиш) - бу юкларни етказиб бериш усули бўлиб, унда бир нечта транспорт турлари (масалан, темир йўл, автомобиль, денгиз, ҳаво) қўлланилади, аммо мижознинг ягона шартномаси ва бутун йўл учун масъул бўлган оператори мавжуд.