ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Непал ҳукумати пойтахт Катманду ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги оммавий норозилик намойишларидан сўнг ижтимоий тармоқлар фаолиятига қўйилган тақиқни бекор қилди, дея хабар беради РИА Новости.
Хабарда айтилишича, 8 сентябрь куни парламент олдида "Z авлод инқилоби" ёшлар ҳаракати акцияси бўлиб ўтди. Кейинчалик намойишлар пойтахт ва бошқа йирик шаҳарларга тарқалди. Асосан ёшлар ва талабалардан иборат минглаб иштирокчилар 4 сентябрда жорий этилган WhatsApp*, Facebook* ва Instagram* тақиқланишига қарши чиқишди. Хавфсизлик кучлари уларга қарши сув пуркагичлар, кўздан ёш оқизувчи газ ва ўқотар қурол ишлатди.
9 сентябрь куни ҳам парламент олдида намойишчилар йиғилди, ҳатто уларнинг бир қисми бинога бостириб кирди.
Протесты в Непале
© Getty Images / NurPhoto
Катмандуда чекланмаган комендантлик соати жорий этилди, халқаро аэропорт ёпилди, ҳукумат аъзолари ҳарбий вертолётларда эвакуация қилинди. Шарма Оли умумпартиявий йиғилиш чақириб, хавфсизликни таъминлаш учун армиядан ёрдам сўради.
Тартибсизликлар оқибатида бир қатор истеъфолар содир бўлди: ички ишлар вазири Рамеш Лехак лавозимидан кетди, бош вазир Шарма Оли эса конституциявий йўл билан инқирозни ҳал қилиш мақсадида ваколатларини топширишини маълум қилди.
Протесты в Непале
© Getty Images / NurPhoto
Норозиликлар давомида намойишчилар бош вазирнинг Балкотдаги хусусий қароргоҳини, президент Рам Чандра Пауделнинг уйини ва бир қатор сиёсатчилар — жумладан маоистлар етакчиси Пушпа Камал Дахал, алоқа вазири Гурунг ҳамда истеъфога чиққан вазир Лехак уйларига ўт қўйишди.
*Россияда экстремистик деб топилган ва тақиқланган “Meta” компаниясига қарашли