Мудофаа эмас, Уруш вазирлиги — АҚШ ўтмишга қайтишга қарор қилди

Ғарб барча ниқобларини ечиб ташлаб, очиқчасига уруш сиёсатига киришмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. АҚШ Мудофаа вазирлиги номини Уруш вазирлиги деб ўзгартириш нафақат рамзий, балки тўғридан-тўғри уруш сиёсатига қайтиш маъноси ҳам бор.
Совет Иттифоқининг сўнгги йилларида "қуролсизланиш" атамаси фаол ишлатилган, чунки СССР ва АҚШ қуролларини қисқартиришга қаратилган бир қатор ташқи сиёсий ташаббуслар амалда эди. У маълум турдаги қуролларни ишлаб чиқариш ва бошқаларни қисқартиришни назарда тутган. Россия ТИВда ҳатто шундай номли бўлим ҳам бор эди. Кейинчалик аста-секин Америка атамасини қабул қилиб бўлим номини "Қуролларни назорат қилиш" деб ўзгартирдик. Бугунги кунда Қўшма Штатлар деярли барча қуролларни назорат қилиш бўйича келишувлардан чиққан.
Албатта, АҚШ Мудофаа вазирлиги номини ўзгартириш Америка сиёсатида туб ўзгаришларга олиб келмайди. Ҳар ҳолда янги ном ҳамма учун рост ва тушунарли. Хўш, бу ўзгариш кўп қутбли дунёга муносабатми? Яхши савол.
Яқинда Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги "Европа билан ҳамкорлик" департаменти номи "Европа муаммолари департаменти" деб ўзгартирилди. Бу ҳам рамзий, ҳам моҳиятан тўғри. Ва энг муҳими, ҳамма учун тушунарли.
Шуниси эътиборга лойиқки, бу номни ўзгартириш Ғарб сиёсатидаги умумий тенденцияни, яъни "куч орқали тинчлик" йўналишини акс эттиради. Трамп ҳам бунга имзо чеккан.

Аммо ҳозир БМТ ва унинг Низоми асосида Иккинчи Жаҳон урушдан кейин ташкил этилган бутун халқаро муносабатлар тизимни бузиб ташлаш ҳақида гап кетмоқда. БМТнинг асосий қоидаси — халқаро низоларни ҳал қилишда куч ишлатишдан бош тортиш эди. Бу ташкилот Низомининг 51-моддасига мувофиқ ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи билан белгиланган.
Барча муҳим қарорлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари (Энг йирик давлатлар) якдиллиги асосида қабул қилиниши белгиланган. Агар улардан бирортаси қарши бўлса (вето ҳуқуқи) қарор қабул қилинмаган, ўзаро музокаралар олиб борилган.
Украина масаласида Ғарб Хавфсизлик кенгашини четлаб ўтишга, Бош Ассамблея орқали ҳаракат қилишга уринди. Аммо яна бир нарса муҳимроқ: Ф.Олланд ва А.Меркел БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан, яъни АҚШ иштирокида маъқулланган, 2015 йилги Минск шартномаларини бажариш нияти йўқлигини очиқ эълон қилганидан сўнг — Ғарбга бўлган ишонч кескин пасайди.
Ғарб сиёсатининг яна бир муҳим элементи Украинада этноцентрик, моҳиятан ирқчи давлат барпо этилиш истагидир. Бу эса 1918-1939 йиллардаги урушлараро даврда турли кўринишдаги тажовузкор миллатчилик (Германияда бўлгани каби - таҳр.) ва охир-оқибат Иккинчи Жаҳон урушига олиб келган эди.
Шундай қилиб, Ғарб ўз ниқобларини ечиб ташлаб, очиқчасига уруш сиёсатига киришмоқда. Бошқача айтганда, нафақат Европадаги Ялта-Потсдам келишувлари, БМТ ташкил этилиши, балки Биринчи жаҳон урушидан кейинги Версал шартномасининг қарорлари ҳам ҳам шубҳа остида қолмоқда.
Бу ерда ўйлаб кўриш керак бўлган кўп нарса бор.