ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрида 8 сентябрдан 10 октябргача совуқ сув жадвал бўйича вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, бу пайтда 2025 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Маълумотларга кўра, сув таъминотидаги чекловлар турли туманларда турли кунларда бўлади ва бир кун давом этади. Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.
Ичимлик суви босими пасайтириладиган ва вақтинча тўхтатиладиган манзиллар рўйхати ва уларнинг вақти билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.