Россия Бучадаги иғво юзасидаги БМТнинг жавоби сабаб Гутерришуга мактуб йўллади

Россия БМТ бош котибидан ўз мурожаатини Бош Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгашининг расмий ҳужжати сифатида эълон қилишни талаб қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси 2022 йилда Буча шаҳрида саҳналаштирилган воқеа юзасидан халқаро ташкилотнинг жавоб беришдаги ҳаддан ташқари кечикиши сабаб БМТ бош котиби Антониу Гутерришга расмий мурожаат йўллади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмийси Мария Захарова Шарқий иқтисодий форумидаги анжуманда маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Россиянинг БМТга юборган расмий сўровига жавоб фақат 2025 йил июлида келган. Захарова буни “мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган” ҳолат, ҳужжатни “қоғозга арзимас” дея баҳолади.

Россия БМТ бош котибидан ўз мурожаатини Бош Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгашининг расмий ҳужжати сифатида эълон қилишни талаб қилмоқда. Шунингдек, Москва БМТнинг “махфийлик”ка оид важларини ноўрин, учинчи томонлардан маълумотни яширишга уриниш сифатида баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг март ойида Украинадаги Буча шаҳрида фуқароларнинг оммавий ўлимида Украина Россияни айблаган эди. Москва эса буни қатъиян рад этиб, воқеани саҳналаштирилган провокация деб атаган. Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Россия ҳарбийлари бўлган пайтда шаҳарнинг бирор бир аҳолиси жабр кўрмаган. Бу Киевнинг галдаги иғвоси бўлган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Лавров Бучадаги иғвога муносабат билдирди