ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотида (ШҲТ) “ЕОИИ кунлари” пайдо бўлиши мумкин. Буни бошқа масалалар қаторида Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) бош котиби Бакитжан Сагинтаев Хитойдаги “ШҲТ плюс” саммити доирасида муҳокама қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ЕИК ва ШҲТ котибияти тегишли меморандум доирасида ўзаро ҳамкорлик қилмоқда. Айни пайтда томонлар ҳамкорликнинг батафсил режасини мувофиқлаштиришни якунламоқда.
Ҳужжат лойиҳаси иқтисодиёт ва молия, транспорт ва мультимодал транспорт, саноат ва агросаноат мажмуи, савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, рақамлаштириш, энергетика ва бошқа қатор соҳаларда мулоқотни ривожлантиришни қайд этади.
“ШҲТ штаб-квартирасида “ЕОИИ кунлари”ни ўтказиш имконияти тўғрисидаги масаласини ишлаб чиқиш бошланди”, - дейилади хабарда.