ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Ўзбекистонда “Очиқ бюджет” порталидаги “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йилги иккинчи мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда
Маълум қилинишича, жараёнларда мамлакат бўйлаб жами 11 миллионтадан ортиқ овоз берилди. Овоз бериш якунларига кўра, 3,2 трлн сўмлик 2332 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Ушбу мавсуми доирасида фуқаролар томонидан жами 22 263 та лойиҳа келиб тушган бўлиб, шулардан 18 656 таси овоз бериш босқичига ўтказилган.
Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ерда танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 20 март куни 1-мавсум учун овоз бериш жараёни якунланганди. Унда фуқаролар ташаббуслари 10 миллионтадан ортиқ овоз тўплади. 2300 дан ортиқ лойиҳага 3,2 трлн сўм маблағ ажратилиши белгиланган.