CAFA Nations Cup: Ўзбекистон Ўмон билан дуранг ўйнади

"CAFA Nations Cup-2025" мусобақаси доирасидаги Ўмонга қарши ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий Осиё Футбол ассоциацияси Миллатлар кубогининг (CAFA Nations Cup) биринчи турида дуранг ўйнади.
30 август куни Тошкентдаги янги “Олимпик” стадионида Ўмон жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5
Ўйинда рақиб жамоаси ҳисобни очди, 55-дақиқада эса Ҳожимат Эркинов жавоб голини дарвозага киритишга муваффақ бўлди.
Гуруҳнинг яна бир ўйинида Қирғизистон ва Туркманистон миллий жамоалари ҳам худди шундай ҳисобни қайд этди. Гуруҳда Ўзбекистон етакчилик қилмоқда.
Сборная Узбекистана по футболу начала турнир CAFA с ничьей с командой Омана
“CAFA Nations Cup-2025” мусобақасида 8 та миллий жамоа иштирок этмоқда. Ўйинлар Тошкент ва Душанбе шаҳарларида ўтказиляпти.
Ўзбекистон кейинги ўйинни 2 сентябрь куни соат 19:30 да Туркманистонга қарши ўтказади. 5 сентябр куни эса ўзбекистонликлар Қирғизистонга қарши майдонга тушишади.