Тошкент–Олтинкўл йўналиши бўйича блок поездлари қатнови йўлга қўйилди

Поезд 1300 км масофани икки кунда босиб ўтиши режалаштирилган. Аввал бу йўналишда асосан Қозоғистон вагонларидан фойдаланилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ Тошкент–Олтинкўл (Қозоғистон) йўналишида ўз вагонларидан ташкил топган биринчи контейнер блок поездини муваффақиятли жўнатди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
57 та фитинг платформадан иборат таркибда йиғма юклар ташилмоқда. Поезд 1300 км масофани икки кунда босиб ўтиши режалаштирилган. Аввал бу йўналишда асосан Қозоғистон вагонлари ишлатилган эди.

Бу янгилик Ўзбекистон президентининг мултимодал транспорт хизматларини кенг жорий этиш ҳамда миллий 3PL операторлар улушини оширишга доир ташаббуси доирасида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ ва Қозоғистоннинг “Kedentransservis” АЖ компанияси ўртасидаги ҳамкорлик асосида ушбу вагонлар Олтинкўл–Тошкент йўналишида ортга қўшимча юк билан қайтарилиши режалаштирилган.
Компания келгусида вагон паркини кенгайтириб, экспорт-импорт мақсадларида транспорт харажатларини қисқартириш устида ишлашини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть-газ ва кимё соҳаларида янги ҳамкорликни йўлга қўймоқда