Хитой дунёдаги энг йирик электромобилларни қувватлаш тармоғини ишга туширди

Қайд этилишича, мамлакатда барпо этилган қувватлаш тармоғи орқали қайта тикланадиган энергия улуши 40% дан 60% гача ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида дунёдаги энг йирик электромобиль қувватлаш тармоғи қуриб битказилгани ҳақида маълум қилинди, дея хабар бермоқда "Xinhua".
Маълумотларга кўра, Хитой Коммунистик партияси Миллий тараққиёт ва ислоҳотлар комиссияси раҳбарияти гуруҳи аъзоси, шунингдек Миллий энергетика маъмурияти раҳбари Ван Хонгжи ҳисоботида ушбу тармоқ 14-беш йиллик режа (2021–2025) доирасида амалга оширилгани қайд этилган.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат нафақат энг йирик қувватлаш инфратузилмасини, балки дунёдаги энг тез ривожланаётган қайта тикланадиган энергия тизимини ҳам барпо этган.
Шу билан бирга, электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларида қайта тикланадиган манбалар улуши сўнгги йилларда тахминан 40% дан 60% гача ошгани таъкидланди.
Ўзбекистон 2024 йилда хориждан қиймати 224,8 млн долларга тенг бўлган 24 095 та электромобил импорт қилган. Энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар рейтингида эса Хитой пешқадам — 23 982 та.
Автомобиль саноати: маҳаллийлаштириш ва экспорт бўйича вазифалар қўйилди