Ўзбекистонлик ўсмирлар Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иккинчи ўринни эгаллади

Биринчи ўринни FIDE, яъни жаҳон терма жамоаси қўлга киритди. 2023 йил Нидерландияда ўтган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон вакиллари 63 та жамоа орасида 20-ўринни эгаллаганди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Колумбияда бўлиб ўтган шахмат бўйича Бутунжаҳон ўсмирлар олимпиадасида Ўзбекистон жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) маълумотларига кўра, жорий йилнинг 16–23 август кунлари Колумбиянинг Барранкилия шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли турнирда беш қитъанинг 45 тадан ортиқ делегацияси сафида 340 нафар шахматчи иштирок этди.
Юноши Узбекистана заняли 2-е место на Всемирной шахматной олимпиаде
Мусобақа якунида ўзбекистонлик ўсмирлар муносиб тарзда фахрли 2-ўринни қўлга киритишди.
9 тур давомида ўзбекистонлик шахматчилар 7 ғалаба ва 2 дуранг натижасига эришишди.
Шахсий муваффақиятлар ҳам қайд этилди. Икки нафар ўзбекистонлик спортчи ўз тахтаси бўйича совриндорлар сафидан жой олди:
Муҳаммадзо Суяров – биринчи доскада 2-ўрин (9 очкодан 7 очко).
Ҳумоюн Бекмуродов – иккинчи доскада 2-ўрин (9 очкодан 7 очко)
Шуни таъкидлаш жоизки, ФИДЕ терма жамоаси мамлакат эмас, балки турли давлатлардан ёш иқтидорлардан тузилган жамоа ҳисобланади. Шу боис миллий термалар орасида Ўзбекистон энг яхши натижани қайд этди.
Маълумот учун: FIDE терма жамоаси – турли мамлакатларнинг ёш истеъдодларидан тузилган жамоа. Биринчи, иккинчи ва бошқа доскалар – жамоа ичидаги ўйинчилар тартиби. Биринчи тахтада терма жамоанинг энг кучли шахматчиси, кейинги тахталарда эса қолганлари ўйнайди.
Очколар – шахматда ғалаба учун 1 очко, дуранг учун 0,5 очко, мағлубият учун эса 0 очко берилади.
Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади