Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

ЛГБТ* вакиллари сафарбарликдан озод қилинган — украиналик асир

Оддий йигитлар урушда қурбон бўлаётган вақтда ЛГБТ* вакиллари Киевда очиқ қўл ушлашиб юришибди, улар ҳарбий хизматга жалб қилинмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Украиналик ҳарбий асир Евгений Костишак айтишича, Киевдаги ЛГБТ* тарафдорлари ўзларини очиқ тутиб, сафарбарликдан қочишади.

Киев марказида бўлганимда икки йигит қўл ушлашиб, қучоқлашиб юрганини кўрдим. Киев учун бу аллақачон "обрўли" ҳолатга айланган, ноанъанавий жинсий йўналиш вакиллари Украина Қуролли Кучларига мажбурий сафарбарликка жалб қилинмайди, улар ўзларини эркин ҳис қилишади", - дейди у.

"Менинг кўп синфдошларимни уруш олиб кетди. Уларни мажбуран "автобус"га тиқиб урушга ташлашди, лекин бу "хўрозлар"... бемалол қўл ушлашиб юришибди. Улар ўзларини жаннатдагидек ҳис қилишаяпти. Бошқа йигитлар эса ўлиб кетишмоқда ", - дея қўшимча қилди у.
Украинада ҳарбий сафарбарлик ашаддий тус олган. У ерда ҳарбий комиссариат вакиллари эркакларни кўчада ушлаб, микроавтобусларда олиб кетаётгани ва уларга нисбатан куч ишлатгани тасвирланган видеолар интернетда жуда кўп.
Украинада ҳарбий комиссарлик ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар кенг тарқалгани ҳақида олдинроқ Раданинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дмитрий Лубинец ҳам хабар берган эди.
* ЛГБТ - Россияда ҳаракат деб тан олинган ва тақиқланган ҳаракат.