ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида йирик миқдорда наркотик моддалар олиб кирмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди.
Сурхондарёнинг Узун туманида икки нафар 2005 ва 2006 йилларда туғилган аҳаллий фуқаролар Тожикистондан 20,3 кг "опий" ва 41,7кг"гашиш"ни ноқонуний олиб келаётган вақтида ушланган. Тадбир давомида уларнинг шериклари ва контрабанда буюртмачиси ҳам қўлга олинган.

Тошкент вилоятида ДХХ ва божхона ходимлари томонидан Қозоғистондан келган Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган шахсга тегишли қуйма мармар тош ичидан 7,9 кг “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси топилган.
Текширувда ушбу моддани унга Москва шаҳридан номаълум шахс томонидан берилгани аниқланган. Тадбир давомида модда буюртмачиси Бекобод туманида истиқомат қилувчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ҳам қўлга олинган.
Афғонистонлик наркосавдогарлардан йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаларини олиб, Фарғона вилоятида сотиш билан шуғулланган шахслар фаолиятига ҳам чек қўйилди.

Хусусан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1964 йилда туғилган аёл ва унинг 1993 йилда туғилган, муқаддам судланган ўғли қўлга олиниб, улардан Афғонистондан контрабанда йўли билан келтирилган 5,9кг “опий” ва 3,9кг“гашиш” моддалари ашёвий далил сифатида олинди.
ДХХ, ИИБ ва Божхона хизматлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хориждан олиб келинган жами 79,7кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олинган.