Ўтган 30 кунда жиноятлар сони 29 фоизга камайди — ИИВ

ИИВ ходимлари ташаббуси билан жиноятларни аниқлаш 50 фоизга яхшиланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Республика бўйича 15 июлдан 15 августга қадар ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбири натижасида ЙТҲ ва жиноятлар сони камайди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўтказилган тадбирлар натижасида ўтган ойнинг шу даврига нисбатан жиноятларнинг умумий сони 29 фоизга, йўл-транспорт ҳодисалари сони эса 41,3 фоизга камайган.

Ўтган ойнинг мос даврига нисбатан олди олиниши лозим бўлган жиноятлар 39 фоизга камайган бўлса, ички ишлар органлари ходимларининг ташаббуси билан жиноятларни аниқлаш 50 фоизга яхшиланган.
Жами 14 167 та тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиб, 2 599 та гиёҳвандлик, 1 576 та уюшган жиноятчилик, 1 650 та коррупция ва 4 653 та бошқа йўналишларда ноқонуний ҳолатлар аниқланган.
Пресс-конференция "Безопасная и здоровая страна"
Шунингдек, тадбир давомида 153 816 та кузатув камералари ўрнатилган, 6 392 та савдо дўкони ва 5 949 та хонадон техник қўриқланиш билан таъминланган, шунингдек 2 031 та объектга жисмоний қўриқлаш хизматлари йўлга қўйилгани айтиб ўтилди.