ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Президент Тадбиркорлар куни муносабати билан бир гуруҳи соҳа вакилларинни мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.
Юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда салмоқли натижаларга эришаётгани, ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатаётгани, шунингдек, ўзининг муҳим илмий-амалий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари билан бизнес соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани учун, - дейилади Фармон матнида.
Фамонга мувофиқ:
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони билан:
Абдуллоев Камол Талатович “Sam Antep Gilam” таъсисчиси, Самарқанд вилояти;
Исмоилов Абдулхошим Мамасобирович – “Равон тараққиёт орзуси” таъсисчиси, Андижон вилояти;
Маматджанов Фарход Фахритдинович – “Uztex” директорлар кенгаши раиси;
Хашимов Зафар Камилевич – “Anglesey Food” кузатув кенгаши раиси.
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор” фахрий унвони билан:
Рахманбердиев Гаппар - Тошкент кимё-технология институтининг целлюлоза ва ёғочсозлик технологияси кафедраси профессори.
Шунингдек, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан 4 нафар, “Дўстлик” ордени билан 11нафар, “Шуҳрат” медали билан 28 киши мукофотланди.
Тўлиқ рўйхат билан қуйида танишиш мумкин.