ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Россия қўшинлари Купянск йўналишида Боровая аҳоли пункти ҳудудида Украина қуролли кучлари мудофаасини ёриб ўтди, деб хабар берди ТАСС Россия қуролли кучлари хабарига таяниб.
"1-танк армияси жангчилари Купянск йўналишида ҳужумни давом эттирмоқда. 4-гвардиячи танк дивизиясининг разведкачи-учувчисиз бўлинмалари 12-танк полки билан ҳамкорликда Боровая яқинида Украина армияси мудофаа чизиғини ёриб ўтиб, Украина Қуролли Кучлари 3-армия корпусининг 3-алоҳида ҳужум бригадасининг мустаҳкамланган таянч пунктларига комбинацияланган ўт очди," - дейилади хабарда.
У ерда қўшимча қилинишича, операция натижасида Украина Қуролли кучлари шахсий таркиб ва техникада катта йўқотишларга учраган, бўлинма қолдиқлари Оскол дарёсидан кечиб ўтиш жойига чекинган.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботига кўра, Украина Қуролли Кучлари 1 суткада қуйидаги йўқотишларга учради:
Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботига кўра, Украина Қуролли Кучлари 1 суткада қуйидаги йўқотишларга учради:
1400 дан ортиқ ҳарбий хизматчи,
6та танк, жумладан 2 дона Германияда ишлаб чиқарилган Leopard,
19та жангавор зирҳли машина, жумладан 3та АҚШда ишлаб чиқарилган HMMWV ва 2та Англияда ишлаб чиқарилган Mastiff,
49та автомобил,
14та артиллерия қуроллари, улардан 4 таси НАТО давлатларида ишлаб чиқарилган.
Юқоридагилардан ташқари – "Град" реактив тизимли жангавор машина, 7 та радиоэлектрон кураш станцияси, AN/TPQ-50 контрбатарея кураш станцияси, RADA радиолокацион станцияси (Исроилда ишлаб чиқарилган), 4 та ўқ-дори омбори ва ёқилғи омбори йўқ қилинди.