Тошкентда Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди

Шаҳарча 5 та спорт мажмуасидан иборат: велодром, 12 минг ўринли стадион, сув спорти саройи, жамоавий ва якка кураш мажмуалари.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 18 август куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманидан қуриб битказилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди.
В Ташкенте завершилось строительство Олимпийского городка
Унинг қурилишига 2022 йил 9 ноябрда тамал тоши қўйилган эди. Қисқа вақт ичида 100 гектардан зиёд майдонда 290 миллион долларлик муҳташам мажмуа қад ростлади.

Шаҳарчада 5 та асосий спорт мажмуаси жойлашган:

Велодром. Бу ерда нафақат велопойгалар, балки стол тенниси, қиличбозлик бўйича мусобақа ва машғулотлар ўтказиш ҳам мумкин.
12 минг ўринли стадионда яшил майдон ва 9 қаторли югуриш йўлагида енгил атлетиканинг 48 та йўналиши бўйича мусобақалар ва тантанали маросимлар ўтказиш мумкин.
Сув спорти саройида 25х50 метрли сузиш ва 25х20 метрли сувга сакраш ҳавзалари, машғулотлар учун бассейн ва тренажёр заллари бор.
Жамоавий спорт мажмуасида волейбол, баскетбол ва гандбол бўйича машғулот ва халқаро мусобақаларни ўтказиш мумкин.
Яккакурашлар мажмуасидп дзюдо, бокс, таэквондо каби спорт турларини ривожлантиришга асос бўлади.
В Ташкенте завершилось строительство Олимпийского городка
Ундан ташқари Олимпия шаҳарчасида футбол, волейбол, теннис, чим устида хоккей, енгил атлетика кабилар бўйича 15 та очиқ майдонлар барпо этилган. 400 ўринли паралимпия ётоқхонаси, спорт тиббиёти илмий-амалий маркази қурилиши якуний босқичда.
Шаҳарчадаги барча иншоотлар энергия тежамкор бўлади. Автотураргоҳлар устида қуёш панеллари ўрнатилади.
В Ташкенте завершилось строительство Олимпийского городка