Аляска штатидаги Анкориж шаҳрида Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп саммити бошланмоқда.
Етакчилар учрашуви Элмендорф-Ричардсон ҳарбий базасида бошланди. Путин ва Трамп аввалига яккама якка учшарув ўтказишади, кейин учрашув делегациялар иштирокида давом этади.
Музокараларда Россия томонидан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, мудофаа вазири Андрей Белоусов, молия вазири Антон Силуанов, президент ёрдамчиси Юрий Ушаков ва президентнинг хориж мамлакатлар билан инвестиция-иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Кирилл Дмитриев қатнашади.
Эришилган келишувлар ҳақида етакчилар матбуот анжуанида маълум қилишади.