ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Sputnik мультимедиа матбуот марказида Ўзбекистон божхона органлари томонидан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбир 14 август куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да бўлиб ўтади.
Иштирокчилар: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Равшан Рўзиев.
2025 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, республикада 19 мингдтаан ортиқ контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатларига чек қўйилди, 564 миллиард сўмлик товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди.
Шунингдек, 1,2 тонна гиёҳвандлик воситалари ва 156 кг психотроп моддалар олиб кирилишининг олди олинди. Спикер жиноятчилар озиқ-овқат ва бошқа юкларда яширишга уринаётган гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар контрабандасига қарши курашнинг замонавий чоралари ҳақида сўзлаб беради.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
+998971907178
️ Телеграм: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.