Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Киев Россия-Америка музокараларини барбод қилиш учун провокация тайёрламоқда – Россия МВ

Киев режимининг провокацияси оқибатида зарба ва тинч аҳоли орасидаги қурбонлар учун жавобгарлик ОАВда салбий фон яратиш учун Россия Қуролли кучларига юкланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Киев режими 15 августга белгиланган Россия-Америка музокараларини барбод қилиш учун провокация тайёрламоқда, дея маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги
Таъкидланишича, шу мақсадда 11 август куни бир гуруҳ хорижий ОАВ журналистлари Украина Хавфсизлик хизмати автомашиналарида Харьков вилоятининг Чугуев шаҳрига “шаҳарнинг фронт зонаси аҳолиси ҳақида бир қатор хабарлар тайёрлаш” ниқоби остида етказилган.
“Жума куни саммит олдидан Украина Қуролли Кучлари аҳоли зич жойлашган турар-жойлардан бирига ёки кўп сонли жабрланган тинч аҳоли бўлган шифохонага дрон ва ракеталардан фойдаланган ҳолда провокацион зарба беришни режалаштирган, бу эса олиб келинган Ғарб журналистлари томонидан дарҳол “қайд этиб олиши” режалаштирилган”, - дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Киев режимининг провокацияси оқибатида зарба ва тинч аҳоли орасидаги қурбонлар учун жавобгарлик ОАВда салбий фон яратиш ва Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича Россия-Америка ҳамкорлигини бузиш учун шароит яратиш мақсадида Россия Қуролли кучларига юкланади.
Қўшимча қилинишича, провокациялар Киев режими назоратидаги бошқа аҳоли пунктларида ҳам содир бўлиши мумкин.