Тошкент туманидаги Уч қаҳрамон бозорида йирик ёнғин содир бўлди - видео

Ёнғинни бартараф этишга 10 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. Жароҳат олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. 11 август куни ярим тунда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган Уч қаҳрамон бозорида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Маълум қилинишича, ёнғин ҳақидаги хабар соат 02:22 да Тошкент вилояти ФВБга келиб тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 02:29 да етиб боришган.
Ёнғинни бартараф этишга 10 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. Ёнғин соат 03:24 да қуршаб олинди ва соат 04:46 да ўчирилди.
Вазирлик хабарига кўра, ҳозирги вақтга қадар тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.