НАТО Молдовани ўзининг ҳарбий тузилмасининг бир қисми қилишни истайди - Шойгу

Унинг таъкидлашича, Молдованинг аксарият аҳолиси мамлакатнинг НАТОга қўшилишига салбий муносабатда, бироқ ҳукумат буни ўзгаритишга уринмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Шимолий Атлантика альянси Молдовани ўзининг ҳарбий тузилмасининг бир қисми қилишни истайди, аммо расмий аъзоликсиз ва хавфсизлик кафолатларисиз. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу РИА Новости учун ёзган “Молдова чорраҳада” мақоласида.
Унинг таъкидлашича, Молдованинг аксарият аҳолиси мамлакатнинг НАТОга қўшилишига салбий муносабатда, бироқ ҳукумат республиканинг бетараф мақомидан воз кечиш ва альянсга қўшилишга жамиятни ундаш учун агрессив тарғибот олиб бормоқда. Одамларга бу гўёки миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва ҳудудий яхлитликни сақлаш қолиш учун эканини сингдиришга уринишмоқда.
Шойгунинг фикрича, амалда эса гап Молдовани НАТО билан қўшма ҳарбий фаолиятига узлуксиз қўшилиш сари бораётгани ҳақида кетмоқда.
“Мамлакатни альянснинг ҳарбий инфратузилмасининг бир қисми бўлишга тайёрлашмоқда, бироқ расмий аъзоликсиз ва, табиийки, хавфсизлик кафолатларисиз”, - деди Россия Хавфсизлик кенгаи котиби.
2021 йилдан Молдовани амалдаги президент Майя Санду ташкил қилган “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси томонидан шакллантирилган ҳукумат бошқармоқда. Мамлакат парламенти сайловлари шу йил 28 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Матвиенко Гуцулга чиқарилган ҳукмни сиёсий қатағоннинг даҳшатли воқеаси деб атади