Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК ва Беларусь саноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар саноат соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян EИК штаб-квартирасида Беларусь саноат вазири Андрей Кузнецов билан ишчи учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар саноат соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, Минскда бўлиб ўтадиган ИННОПРОМ халқаро саноат кўргазмаси доирасида қўшма тадбирларни тайёрлашни, шунингдек, Беларусь корхоналарининг саноат кооперацияси лойиҳаларида иштирок этишини муҳокама қилдилар.
Гоар Барсегян Евроосиё иқтисодий иттифоқининг саноат кун тартибини амалга оширишда Беларусь билан ҳамкорликнинг ижобий характерини қайд этди ва Комиссиянинг маслаҳат органлари фаолиятидаги фаол иштироки учун мамлакат вакилларига миннатдорлик билдирди.
“Беларусь Республикаси билан фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича мунтазам алоқалар ҳамкорликни чуқурлаштиришга ёрдам беради ва янги ташаббуслар, технологик шериклик ва ўзаро савдони кенгайтириш учун пойдевор қўяди”, - деб таъкидлади ЕИК вазири.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатлари саноат кооперациясини ривожлантиради