ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Индонезия ҳукумати ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) декабрь ойида Россияда эркин савдо зонасини яратиш тўғрисидаги битимни имзолайди, деб хабар берди "Jakarta Globe" газетаси Индонезия ташқи ишлар вазири Сугионога таяниб.
"Ушбу келишув иқтисодий ҳамкорлик учун янги имкониятлар очади", - деди Сугионо белоруслик ҳамкасби Максим Риженков билан Жакартадаги учрашувидан сўнг.
Савдо битими тарифларни пасайтиришни ўз ичига олади, аммо тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган.
Божларнинг пасайиши, ЕОИИ ҳисоб-китобларига кўра, 3 миллиард долларлик савдога таъсир қилади. Ҳужжат кучга киргандан сўнг, томонлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми яқин 3-5 йил ичида икки баравар ошиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров июнь ойида Сугионо билан музокаралардан сўнг Индонезия ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битим тез орада тақдим этилишини айтиб, Москва уни тез орада имзоланишини кутаётганини қўшимча қилган эди.