ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф 6 ёки 7 август кунлари Россияга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда Америка президенти Дональд Трапм маълум қилди.
“Ўйлайманки, у Россияга келаси ҳафта, чоршанба ёки пайшанба куни бориши мумкин”, - деди Оқ уй раҳбари.
Бу йил бошидан буён Уиткоффнинг Россияга тўртинчи ташрифи бўлади. Охирги марта АҚШ президентининг махсус вакили ташриф билан Россияда 11 ва 26 апрель кунлари бўлганди. Ўшанда у Россия етакчиси Владимир Путин билан Санкт-Петербургда учрашиб, Украина можаросини ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилганди.