Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Украина Қуролли кучлари аэродромларига гуруҳли зарба берди

Ҳужумдан кўзланилган мақсадларга эришилган ва душманнинг барча белгиланган объектлари вайрон қилинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Россия ҳарбийлари душанба куни Украина Қуролли кучларининг ҳарбий аэродромлари инфратузилмасига зарба берди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
"Бугун Украина Қуролли кучларининг ҳарбий аэродромлари инфратузилмасига "Кинжал" аэробаллистик гипертовушли ракеталари ва узоқ масофали зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда гуруҳли зарба берилди," - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳужумдан кўзланилган мақсадларга эришилган ва душманнинг барча белгиланган объектлари вайрон қилинган.
Украина Рақамли трансформация вазирлигининг онлайн харитасига кўра, сўнгги суткада мамлакат ҳудудида ҳаво тревогаси бир неча бор эълон қилинган.
Украина Қуролли кучларининг фуқаролик инфратузилмасини ўққа тутишига жавобан Россия ҳарбийлари ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги юқори аниқликдаги қуроллар, шунингдек, дронлар билан фақат Украина ҳарбий объектлари ва ҳарбий-саноат комплекси корхоналарига зарба бермоқда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Украина ҚКнинг мувофиқлаштириш ва алоқа нуқталарига зарбалар берди