ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Ўзбекистонлик курашчи Шоҳиста Шоназарова Афинада ўтаётган спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Кечаги баҳслар Ўзбекистон терма жамоаси учун тарихий аҳамият касб этди. Боиси, қизлар ўртасидаги беллашувларда илк бор ўзбекистонлик курашчи олтин медалга сазовор бўлди.
Шохиста Шоназарова стала чемпионкой мира по женской борьбе.
© НОК Узбекистана
-40 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Шоҳиста Шоназарова чорак финалда Германия, ярим финалда АҚШ вакилларини бирорта балл бермасдан мағлуб этди. Ўзбекистон вакили финалда япониялик спортчини 11:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.