ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Россия Истанбул келишувлари доирасида Украина Қуролли кучларининг яна 1000 нафар аскари жасадини Украинага топширди. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси, Украина томони билан музокараларда Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский маълум қилди.
“Истанбул” келишувларининг давоми сифатида бугун Украина Қуролли кучларининг яна 1000 нафар аскарининг жасади Украинага топширилди”, — деб ёзди Мединский Телеграм каналида.
Мединскийга кўра, Россия, келишувларга мувофиқ, Украинадан Россия Қуролли кучларининг 19 нафар аскари жасадини қабул қилди.
“(Украина томондан - таҳр.) ҳалок бўлган аскарларимизнинг 19 тасини жасадини олдик”, — деб ёзади Мединский.
РИА Новости манбасига кўра, Москва жами уч минг жасадни Киевга топширади, бугунги босқич бу жараённинг бошланиши.
Ҳалок бўлган Украина аскарларининг жасадларини топшириш
Россия ва Украина 2 июнь куни Истанбулдаги музокараларда жасадларни топшириш бўйича келишиб олди.
Киев 7 июнь куни жасадларни қабул қилишни кутилмаганда қолдириб, келишувни бузишга уринди.
Жараён 11 июндагина бошланди, у босқичма-босқич амалга оширилди ва 16 июнда якунланди.
Россия Украинага Украина Қуролли кучларининг ҳалок бўлган офицерлари ва аскарларининг 6060 жасадини топширди.
Киев ҳалок бўлган 79 рус аскарининг жасадини қайтариб берди.