Ўзбекистонда бухгалтерия хизматларига талаб сезиларли даражада ошди

Январь-май ойларида ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасидаги хизматлар соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1 056,5 млрд сўмни ташкил этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Ўзбекистонда бухгалтерия хизматларига талаб сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасидаги хизматлар соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1 056,5 млрд сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 257,5 млрд сўмга ёки 15,4% га ошган.
Ҳисоблар тузиш, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий тафтиш (аудит) соҳасида хизматлар, шунингдек, солиққа тортиш соҳасидаги маслаҳат хизматлари ҳажми 738,2 млрд сўмни ёки ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасидаги хизматлар умумий ҳажмининг 69,9% ини ташкил этган.