Матбуот маркази

“Евроосиё юрагига саёҳат” экспедицияси иштирокчилари Ўзбекистонга етиб келди — видео

Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Евроосиё юрагига сайёҳат” халқаро экспедициясига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Sputnik
“Халқаро минтақавий интеграция маркази” АНТ бош директори Ислом Назаралиев республикада ўтказилган тадбирлар ҳақида сўзлаб берди, шунингдек, Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб ўтди — рақамли иқтисодиёт, логистика, IT-парклар ва таълим ташаббуслари.
“Халқаро минтақавий интеграция маркази” АНТ бош директорининг ўринбосари Александр Лукашиннинг маълум қилишича, давра суҳбатлари якунида рус тилини рақамли технологиялар ва туризм форматлари орқали илгари суришга доир аниқ ташаббуслар шакллана бошлаган. Ушбу таклифларни ягона “йўл харитаси” кўринишида тақдим этиш режалаштирилган.