Тошкентда волейбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

Мусобақада дунёнинг энг кучли 24 жамоаси иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Тошкентда волейбол бўйича йигитлар ўртасида U19 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
“24 июль – 3 август кунлари пойтахтимиз волейбол бўйича йигитлар ўртасида U19 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мамлакатимизда ушбу спорт турида илк бор ташкил этиладиган мазкур мусобақада дунёнинг энг кучли 24 жамоаси ғолиблик учун беллашади”, — дейилади хабарда.
“А” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси плей-офф босқичи йўлланмаси учун Белгия, Аргентина, Пуэрто-Рико, Туркия ва Покистон жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Жамоанинг гуруҳ босқичидаги тақвими қуйидагича:
1-тур: Ўзбекистон – Туркия (24 июль);
2-тур: Ўзбекистон – Покистон (25 июль);
3-тур: Ўзбекистон – Пуэрто-Рико (26 июль);
4-тур: Ўзбекистон – Аргентина (28 июль);
5-тур: Ўзбекистон – Белгия (29 июль).
Беллашувлар “Юнусобод” спорт мажмуаси ҳамда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг залларида ташкил этилади.