Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ қайси суғурта хизматидан фойдаланмоқда?

Суғурта хизматлари ҳажми 4,5 трлн сўмни ташкил этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш хизматидан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Шу йилнинг январь-май ойларида суғурта хизматлари ҳажми 2024 йилнинг январь-май ойларига нисбатан 1,1 трлн сўмга ошиб, 4,5 трлн сўмни ташкил этган.
“Суғурта хизматлари ҳажмида энг катта улушни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт воситалари ва бошқа транспорт турларини суғурталаш, юк ва мулкни суғурталаш ва бошқалар эгаллаган. Уларнинг улуши 88,1% ни ташкил этди”, — дейилади хабарда.
2025 йилнинг январь-май ойларида ҳаётни суғурталаш бўйича хизматлар улуши 6,4% ни, қайта суғурталаш хизматлари эса 5,5% ни ташкил этган.