ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Бугун МГИМО Тошкент филиалида 2025 йил битирувчиларига диплом ва сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси.
Дипломлар жами 123 нафар битирувчига топширилди: халқаро ҳуқуқ, бизнес информатика, тизимли таҳлил, ҳодисаларни бошқариш ва туризм, хомашё ва энергия бозорларини бошқариш йўналишлари бўйича таълим дастурлари бўйича ўқишни тамомлаган 79 нафар бакалавр ва 44 нафар магистр. Жумладан 26 нафар бакалавриат ва магистратура битирувчиларига "қизил" диплом берилди.
Тошкентда МГИМО битирувчиларига дипломлар тпширилди
© Посольство РФ в Узбекистане
Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Aлексей Ланчиков битирувчиларга ўз тилакларини билдирди.
Мен бу ерда, жумладан, МГИМО битирувчиси сифатида бўлганимдан икки карра хурсандман. Бугун университетимизнинг биринчи хорижий филиали битирувчиларини кўрганимдан хурсандман. Сиз дунёдаги энг нуфузли университетлардан бирининг филиалида жуда талабчан йўналишлар бўйича касбий таълим олдингиз. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган вазифалар доирасида барча давлатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилган ҳолда, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида ўзингизга маъқул бўлган касбни топиб, билим ва кўникмаларингизни қўллай оласиз. Бунда она тилингизга айланган рус тили муҳим таянч бўлади. Зеро, айнан рус тили фан, техника ва маданиятнинг энг яхши ютуқларига қўшилиш имконини беради. Alma-materингизни унутманг. Бу ерда сиз доимо қўллаб-қувватлаш, илиқлик ва янги дўстлар топасиз. Байрамингиз муборак, омад ёр бўлсин, азиз битирувчилар! - деди Ланчиков.

Битирувчиларга дипломларни МГИМОнинг ривожланиш бўйича проректори A.Малгин, Тошкент филиали академик директори M.Бакоев, деканлар ва дастур директорлари топширишди.