Президентга Чилонзор туманининг саноат салоҳияти тақдимот қилинди

Қўшилган қийматли маҳсулотлар тайёрлаш, иш ўринларини кўпайтириш ҳамда хизматларни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Чилонзор туманидаги саноат ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с реализуемыми проектами в промышленной зоне Чиланзарского района.
Мазкур ҳудуд Бешқўрғон ва Тирсакобод маҳаллалари ҳудудида жойлашган бўлиб, 320 гектар майдонни эгаллаган. Кичик саноат зонаси мақомидаги ушбу мажмуа президентнинг 2023 йил 3 июлдаги қарори асосида ташкил этилган.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с реализуемыми проектами в промышленной зоне Чиланзарского района.
Давлат раҳбари ушбу ҳудуддаги “Tarleplast” корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди.
Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 25 миллион доллар. Корхонага Европанинг етакчи компанияларидан 12 турдаги замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Натижада бу ерда йилига 90 минг тонна темир қувур ва пўлат профиллар ишлаб чиқариш имкони яратилди. Корхонада 120 га яқин киши доимий иш билан таъминланди.
Давлат раҳбари мазкур индустриал ҳудудда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмасини кўздан кечирди. Яқин истиқболдаги саноат лойиҳалари тақдимот қилинди.
Жумладан, кўп қаватли ишлаб чиқариш биноси ва мономарказ ташкил этилиши кўзда тутилган. Бунинг натижасида ҳудудда яна 100 та янги лойиҳа амалга оширилади, қўшимча 3 мингта иш ўрни яратилади. Лойиҳалар қурилиш, фармацевтика, электротехника, полиграфия, автомобилсозлик, тикув-трикотаж ва қандолатчилик каби йўналишларни қамраб олган.
Президент тадбиркорлар билан суҳбатлашди. Қўшилган қийматли маҳсулотлар тайёрлаш, иш ўринларини кўпайтириш ҳамда хизматларни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с реализуемыми проектами в промышленной зоне Чиланзарского района.
Мирзиёев, шунингдек, Чилонзор туманидаги индустриал ҳудудда жойлашган “Eman materials” корхонасида бўлди.
Шавкат Мирзиёев посетил предприятие “Eman materials” в индустриальной зоне Чиланзарского района
Давлат раҳбари корхонадаги иш жараёнини кўздан кечириб, мутахассислар билан суҳбатлашди. Мебелсозлик тармоғида маҳаллийлаштириш ва қўшилган қиймат яратиш бўйича ҳали фойдаланилмаган жуда кўп имконият борлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу ерда Чилонзор туманида ташкил этилган “Ислоҳотлар штаби” фаолияти ҳақида ахборот берилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган янги таклифлар ва кутилаётган натижалар кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, туманда жорий йил бошида камбағаллик даражаси 7 фоиздан юқорироқ бўлган бўлса, биринчи ярим йиллик якунлари бўйича бу рақам 2,2 фоизга тушган.
Шавкат Мирзиёев посетил предприятие “Eman materials” в индустриальной зоне Чиланзарского района
Президент аҳоли бандлигига қаратилган ташаббусларни ҳамиша қўллаб-қувватлашини билдирди. Инвестицияларни жалб этиб, имкониятларни лойиҳага айлантириш, кичик корхоналар фаолиятини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев посетил предприятие “Eman materials” в индустриальной зоне Чиланзарского района
Иқтисодиёт ва инвестиция соҳалари масъулларига тадбиркорлар билан доимий учрашиб, муаммоларини ҳал этиш, таклифларини юзага чиқариш бўйича топшириқлар берилди.
Мирзиёев Янги Камолон маҳалласи ҳаёти билан танишди