ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига вазирлик тузилмасида НАТО бошқармаси ва Европа Иттифоқи департаменти ташкил этилишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости унинг ижтимоий тармоғдаги саҳифасига таяниб, хабар берди.
Сибига душанба куни тегишли фармонни имзолаганини қайд этди.
"Украина ташқи ишлар вазирлигининг янги тузилмаси тасдиқланди... Ташқи ишлар вазирлигида НАТОнинг алоҳида бошқармасини ташкил этамиз... Аввалроқ Европа Иттифоқи ва НАТО интеграцияси Европа Иттифоқи ва НАТОнинг битта департаментига бирлаштирилган эди. Энди бизда Европа Иттифоқи департаменти ва НАТО бошқармаси бўлади. Департамент Украинанинг Европа Иттифоқига тўғридан-тўғри қўшилиши устида иш олиб боради. НАТО маъмурияти Альянсга тўлақонли аъзо бўлиш йўлидаги интеграциямизга янги туртки беради", — деб ёзди Сибига.
Унинг сўзларига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги тизимида Украина халқаро хавфсизлик ва мудофаа департаменти ҳам пайдо бўлади, у хориждаги украинликлар масалалари билан шуғулланади.
"Бундан ташқари, энди бизда баъзи янги алоҳида бошқармалар бўлади. Масалан, дўст бўлмаган мамлакатлар бошқармаси. Бу ерга нафақат Россия, балки унинг (иттифоқчилари - таҳр.) масалан, Шимолий Корея ёки Белорусь ҳам киради.... Бу ерда гап икки томонлама муносабатлар ҳақида эмас, балки таҳдидларга қарши туриш ҳақида кетмоқда”, — дея таъкидлаб ўтган Сибига.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ ва Канада департаментлари Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси департаментидан ажратилади, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка алоҳида департаментга ўтади.