TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Венгрия ички ишлар ходимлари малакасини ошириш йўналишида ҳамкорлик қилади, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия ички ишлар вазирининг Европа Иттифоқи ва халқаро алоқалар бўйича катта маслаҳатчиси Матьяш Хедьялай билан музокара ўтказди.
Айтилишича, мулоқотда ички ишлар соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, икки давлатнинг тегишли вазирликлари ўртасида ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ҳақида сўз борди.
Томонлар жамоат хавфсизлиги, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ходимлар малакасини ошириш каби йўналишларда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва шерикликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор.