TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. АҚШнинг Украинага ҳозирга қадар кўрсатган ёрдами миқдори 123,3 миллиард долларга етди, деб ёзади РИА Новости очиқ маълумотлар ва Кил Жаҳон иқтисодиёти институти (Германия) маълумотлари асосида.
Шундай қилиб, институт маълумотларига кўра, 2025 йил апрелига қадар Қўшма Штатлар Украинага умумий қиймати 123,3 миллиард доллар бўлган турли хил ёрдамларни ўтказган.
Ушбу маблағдан ҳарбий ёрдам энг катта улушга тўғри келади - 69,5 миллиард доллар. Кейинги ўринларда молиявий ёрдам – 50,1 миллиард доллар ва гуманитар ёрдам – 3,7 миллиард доллар.
РИА Новости очиқ маълумотларни ўрганиб маълум қилишича, майдан июль ойи бошигача АҚШ Украинага ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаган.