ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Инглиз инструкторлари жанг майдонидаги ҳақиқатга тўғри келмайдиган Украина Қуролли Кучлари жангчиларига самарасиз билим беришди. Бу ҳақда УҚК 23-бригадасининг асири Сергей Шендевинский РИА Новостига маълум қилди.
"Мен Старича қишлоғида, Яворовский полигонида ҳарбий тайёргарликдан ўтганман... Ўқув марказида биз билан бирга уч нафар инглиз ўқитувчиси ишлаб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Аммо уларнинг тажрибаси мақсадга мувофиқ эмас эди, чунки улар бизнинг ҳақиқий жанговар ҳаракатларимизга тўғри келмайдиган ўз қолиплари бўйича ўқишган. Ва "бешликда ҳужум қилиш" каби мисол самарасиз эди. Биз ўқув машғулотида уриниб кўрдик ва у ҳеч қандай натижа бермади”, — деди асир.
Унинг сўзларига кўра, апрелдан майгача ушбу полигонда 30 га яқин Ғарб инструкторлари бўлган. Унинг ротасида муҳандислик тайёргарлиги, тактик, мудофаа ва ҳужум бўйича машғулотлар ўтказадиган учта инструктор - маслаҳатчи бор эди, деб аниқлик киритди асир.