Илон Маск ўзининг сиёсий партиясини тузди

Маск: сизга озодликни қайтариш учун "The America Party" тузилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Миллиардер Илон Маск АҚШ президенти Дональд Трамп билан можародан сўнг Х ижтимоий тармоғида ўзининг сиёсий партиясини тузганини эълон қилди.
"Иккидан бирга нисбатда сиз янги сиёсий партияни хоҳлайсиз - ва сиз бунга эришасиз! Мамлакатимиз исрофгарчилик ва порахўрлик билан банкрот бўлишига келганда, биз демократияда эмас, бир партияли тизимда яшаяпмиз. Бугун сизга озодликни қайтариш учун The America Party тузилди", — деб ёзади Маск.
Июнь ойи охирида Маск Трампнинг федерал харажатларни қисқартирадиган, аммо жиддий солиқ имтиёзларини тақдим этадиган қонун лойиҳасига рози бўлмагани фонида АҚШда янги сиёсий партия тузишни яна бир бор таклиф қилди ва ҳозирда мамлакат "бир партияли" эканини айтди.
Бунгача тадбиркор ушбу қонун лойиҳасини бир неча бор танқид қилиб, хусусан, бунинг натижасида АҚШ бюджети тақчиллиги 2,5 триллион долларгача ошишини, америкаликлар эса қарзга ботишини таъкидлаган эди.