Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Запорожье вилоятида ёлланма аскарларни жойлаштириш пунктини йўқ қилди

Запорожье вилоятида ёлланма аскарларни жойлаштириш пункти “Герань-2” учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида йўқ қилинди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Россия қўшинлари Запорожье вилоятида ёлланма аскарларни жойлаштириш пунктини йўқ қилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Украина Қуролли кучларининг хорижий ёлланма аскарларини “Герань-2” учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида Запорожье вилоятидаги “Меридиан” дам олиш базаси ҳудудида йўқ қилиш тасвирлари”, - дейилади хабарда тегишли видео эълон қилиниб.
Душманнинг тинч аҳоли объектларига ҳужумларига жавобан, Россия қўшинлари мунтазам равишда Украина Қуролли кучлари ходимлари, техникаси ва хорижий ёлланма аскарлари жойлашган жойларга аниқ зарбалар беради.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков армия турар-жой бинолари ёки ижтимоий муассасаларга зарба бермаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Киев вилоятига зарба берди