ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Бугун, 4 июль куни, соат 12:08 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани "Қайнар" МФЙ ҳудудидаги қир-адирликларида қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар берилган.
"Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Ёнғин Тахтақорача довонидан ўтган автомобиль йўлига хавф солмаган. Довонда икки томонлама автомобиллар ҳаракати давом этмоқда", - дейилади ФВВ хабарида.
Маълумот учун, бугун Қашқадарё вилоятининг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 46 даражагача кўтарилган.