ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон спорт соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Ўзбекистон Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти Олмаотада хизмат сафари билан бўлиб турибди.
Қозоғистон туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов, Қозоғистон миллий Олимпия қўмитаси президенти — таниқли боксчи Геннадий Головкин ҳамда Паралимпия қўмитаси президенти Кайрат Боранбаев билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда қуйидагилар муҳокама қилинди:
спорт соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
терма жамоалар учун қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш;
йирик мусобақаларга тайёргарликни биргаликда олиб бориш;
иқтидорли ёшларни селекция қилиш;
инфратузилмани ривожлантиришда ўзаро тажриба алмашиш.
Узбекистан и Казахстан выводят сотрудничество в сфере спорта на новый уровень
© НОК
Айтилишича, мазкур ташриф икки мамлакат спорт алоқаларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда.