Мирзиёев Бокудаги Ғалаба боғига ташриф буюрди ва Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйди

Президент Озарбайжоннинг буюк давлат ва сиёсат арбоби хотирасига эҳтиром кўрсатди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифининг иккинчи кунида Бокудаги Ғалаба боғига ташриф буюрди, шунингдек Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон етакчиси Ғалаба кунига бағишланган ёдгорлик пойига гул қўйиб, Озарбайжон ватанпарварлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Президент Узбекистана почтил память героев Азербайджана
Озарбайжон пойтахти марказида жойлашган ёдгорлик мажмуаси мамлакат озодлиги ва ҳудудий яхлитлиги йўлида қурбон бўлган миллий қаҳрамонлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев мангу қўним топган Фахр хиёбонига ташриф буюрди.
Президент Узбекистана отдал дань уважения памяти Гейдара Алиева
Президент Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйиб, Озарбайжоннинг буюк давлат ва сиёсат арбоби хотирасига эҳтиром кўрсатди.
Президент Узбекистана отдал дань уважения памяти Гейдара Алиева
Қайд этилишича, Ўзбекистонда Ҳайдар Алиевни қардош давлатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга катта аҳамият берган давлат арбоби сифатида чуқур ҳурмат қилишади.