Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Давлат ташрифи июлга қадар давом этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан давлат ташрифи 2-4 июль кунлар амалга оширилади.
"Ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлиси ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади", — дейилган хабарда.
Мамлакат етакчиси Хонкенди шаҳрида ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида ҳам иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга боради — ташриф дастури