TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Украина ҳарбийлари сафарбар қилинган украинликларнинг қариндошлари юборган озиқ-овқат ва таъминот тўпламларини олиб қўймоқда, телефонларини тортиб олмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Украина Қуролли кучлари 23-бригадасининг асирга олинган ҳарбий хизматчиси Александр Рузгин маълум қилди.
"Биздан телефонларни олиб қўйишди, жўнатмаларни бизга (қабул қилиш ва узатишга - таҳр.) рухсат беришмади... Ҳамма нарса олиб кетилади. Фақат автомат учун мой, тиш чўткалари ва автоматни тозалаш учун чўплар... Озиқланиш унчалик яхши бўлмади, "гражданка"ни (озиқ-овқат - таҳр.) бир вақтнинг ўзида олиб кетишди", — деди асир.
Унинг сўзларига кўра, қариндошлари билан боғланиш учун уларга ҳафтада бир марта телефон орқали вақт берилган, суҳбат учун ярим соатдан ортиқ вақт ажратилмаган. Кимдандир телефонлар топилса, у дарахтларга михлаб қўйилган.
"Ҳеч қандай ўқув машғулотлари ўтказилмаган... Фақат ертўлаларни қазиб, каравотларни тортиб қўйиш керак", — деб қўшимча қилди асир.
Унинг сўзларига кўра, қўмондонлик сафарбар қилинганларни уларга "пан сержант" деб мурожаат қилишга, сафарбар қилинганларнинг ёши ёки жисмоний ҳолатидан қатъи назар, ҳар қандай ҳаракатни югуриб бажаришга мажбур қилган.