Домодедово аэропортидаги 120 та экранда Ўзбекистонга оид видеороликлар кўрсатилмоқда

Домодедово халқаро аэропортидаги 120 та реклама экранида Ўзбекистон ҳақидаги видеороликлар намойиш этилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси томонидан 30 июндан 5 июлга қадар Москвадаги Домодедово халқаро аэропортида мамлакатнинг сайёҳлик ва маданий салоҳияти бўйича кенг кўламли тақдимот ўтказилмоқда, дея хабар берди элчихона.
Рўйхатдан ўтиш ва кутиш зоналаридаги 120 та реклама экранида бутун дунё сайёҳлари ва Россия аҳолисини республиканинг бой маданий мероси ва ноёб меъморчилиги билан таништирувчи Ўзбекистон ҳақидаги ёрқин видеороликлар кечаю кундуз намойиш этилмоқда.
Бундай акциялар туфайли Ўзбекистон россияликлар орасида энг яхши топ-10 та сайёҳлик йўналишларидан бирига айланди.
Домодедово халқаро аэропорти Москванинг йирик ва асосий аэропортларидан бири бўлиб, унинг йўловчилар оқими йилига 15 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади.