Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар тикланмоқда

Uzbekistan Airways июлдан Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналишидаги парвозларни амалга оширишни бошлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Июль ойидан бошлаб "Тошкент – Тел-Авив – Тошкент" йўналишидаги рейслар одатдаги тартибда амалга оширилади, дея хабар берди Uzbekistan Airways.
“Ҳурматли йўловчилар, 2025 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналишидаги рейслар одатдаги тартибда амалга оширилади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тел-Авив халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли, Uzbekistan Airways 2025 йил 16 июндан 30 июнгача Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналишидаги рейсларни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган эди.