ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари раҳбарлари Минскдаги Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этди.
Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши 2025 йилда биринчи марта бўлиб ўтди. Тадбир тор доирада ўтказилди, кенг кўламли масалалар эркин муҳокама қилинди.
Унинг иштирокчилари интеграцияни янада чуқурлаштириш бўйича йўналишларни белгилаб берди ва ЕОИИ фаолиятининг долзарб масалаларини, шу жумладан, товар ва хизматларнинг ягона бозорларини либераллаштиришни кўриб чиқди.