TOШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида яна 5 та медални қўлга киритишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Вьетнамда спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Ортда қолган кун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин ва 4 та бронза медалларига эга чиқишди.
Ғолиблар:
Олтин медаль: -80 кг: Бунёд Руфатов;
Бронза медаль: -65 кг: Шоҳиддин Алиев, -71 кг: Фарруҳбек Жуманазаров, -43 кг: Мухлиса Машарипова, -73 кг: Дилрабо Дуллиева.