Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи якунланди

Матбуот хизмати: ташриф тадбирлари якунлангач, президент ва унинг рафиқаси Тошкентга жўнаб кетди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи якунига етди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ташриф тадбирлари якунлангач, президент ва унинг рафиқаси Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5
Ташриф давомида қуйидаги тадбирлар ўтказилди:
Улан-Баторда тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтди;
Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди;
президентлар рафиқалари билан икки мамлакат санъат усталарининг қўшма концертида иштирок этишди;
"Их Тэнгэр" мажмуасига ташриф буюрилди;
президентлар ва биринчи хонимлар биргаликда дарахт экишди;
анъанавий "Наадам" ўйинлари томоша қилинди.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24-25 июнь кунлари Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу давлатда бўлди.
Ўзбекистон етакчиси ва биринчи хонимни кутиб олиш маросими қандай ўтди — фото
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди — фото